Самарқандда коронавирусга чалинган икки нафар бемор тузалди

Айни соатларда Самарқанд вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда тузалганлар 30 ва 24 ёшли эркак бўлиб, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан.

Эндиликда вилоятда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил қилмоқда.