Самарқандда маҳалла тизими ходимлари тақдирланмоқда
- 22.03.2023 11:41
- 270
- Самарқанд
22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, йиғилганларни, улар тимсолида маҳалла тизими фаолларини сана муносабати билан қутлади.
- Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган бир пайтда маҳалла тизими ходимлари куни нишонланмоқда, - деди вилоят ҳокими. - Юртбошимиз мазкур тизимга доим алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар, кечаги байрам тадбирида ҳам бу санага ҳам тўхталиб ўтдилар.
Аслида энг қийин иш маҳалла раисининг иши. Чунки хонадонма хонадон юриб, одамлар билан муомала муносабат қиладиган киши маҳалла фаолларидир. Улар ўз ишини аъло даражада бажарар экан, ўша ҳудудда яхши натижаларга эришиш мумкин. Шунинг учун биз сизга ишонамиз, сизга суянамиз.
Шундан сўнг бир гуруҳ маҳалла тизими ходимларига давлат мукофотлари тантанали топширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб