Самарқандда мева-сабзавот ва узумни қайта ишлашга 168,3 миллиард сўм йўналтирилади

Ҳозирда Самарқанд вилоятида 1400 дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишлаб турибди. Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида 242 та ана шундай корхоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Жорий йилги режаларга кўра, мева-сабзавот ва узумни қайта ишлаш учун 168,3 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳалар учун ташаббускорларнинг 55,8 миллиард сўм маблағи, 49,9 миллиард сўм банк кредитлари, 5,1 миллион доллар хорижий кредит линиялари маблағлари ва 2,6 миллион доллар хорижий инвестициялар жалб этилади.