Самарқандда Нуробод тумани нечта?

Нечта бўларди – битта, дейсизми? Тўғри, ҳақсиз. Лекин ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг http://madaniyat.uz/ сайтига киргач, ўйланиб қолдим. Нима учун сайт масъуллари ҳудудлар бўлимида Самарқанд вилояти ҳақидаги маълумотларда Нуробод тумани маданият бўлими ҳақидаги маълумотни 3 марта, Нарпай ва Қўшработ туманлари ҳақида 2 мартадан жойлаштиришибди экан.

Яна бир ҳолат кишини ҳайрон қолдиради – бир ўринда “ҚЎШРОБОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАДАНИЯТ БЎЛИМИ” (Раҳбари:Холбоев Эрмамат) деб ёзилган бўлса, бироз қуйироқда “Қўшробот тумани маданият бўлими” (Раҳбари:Холбойев Эрмамат) деб маълумот беришган.
Булар ҳолва экан. “Самарқанд вилояти маданият вошқармаси” (шундай ёзилган) деб берилган маълумотда исм-шарифи келтирилган бошқарма раҳбаридан кейин ҳам мазкур ташкилотда икки марта бошлиқ алмашди. Наҳотки буни вазирлик сайти масъуллари билмайди.
Умуман, республикамиздаги катта бир вазирликнинг сайтини шу вазирлик раҳбарлари кўрадими? Вазирлик ҳақида маълумот олмоқчи бўлиб, хориждан кирадиганлар-чи? (бахтга қарши, ҳудудлар ҳақида инглиз тилида маълумот киритилмаган экан)

Ғ.ҲАСАНОВ.