Самарқандда ўқитувчилар қурултойи бошланди
Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида Ўқитувчилар қурултойи тадбирлари бошланди.
Таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев кириш сўзи билан очиб, қурултой моҳиятига тўхталди.
Қурултойда бошланғич таълим, аниқ фанлар, табиий фанлар, она тили ва адабиёт йўналишлари бўйича ҳар бир тумандан фанлар кесимида 5 нафардан жами 320 нафар делегат иштирок этишмоқда.
Тадбир доирасидада хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликлар мажмуалари асосида ўқитиш методикалари, ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида 4К моделини қўллаш, ўқувчиларда ХХI аср кўникмаларини шакллантириш, лойиҳага асосланган таълим, мавжуд муаммолар ва уларни ечими бўйича давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.