Самарқандда оғуфуруш қўлга олинди
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд тумани, "Янгиариқ-1" маҳалласи ҳудудида махсус текширув тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳар, Ўзбекистон кўчасида яшовчи, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, 1972 йилда туғилган М.Г. исмли шахс Ш.Ш. исмли шахсга 2.500.000 сўм пул эвазига оғирлиги 169,41 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати.