Самарқандда қозоқ халқ қўшиқлари янгради

Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида Роза Багланова номидаги “Қозоқконцерт” давлат муассасаси ижодий гуруҳининг концерт дастури намойиш этилди.

Концерт аввалида Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р. Қобилов ва бошқалар ўзбек ва қозоқ халқларининг қавму қариндошлик, дўстлик муносабатлари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши, тили, дини, урф-одати ҳамда маданиятлари муштараклиги эътироф этилди.

Икки давлат ўртасидаги алоқалар йилдан-йилга ривожланиб бораётгани таъкидланди. Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикаси бош консулхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Концертда қардош халқнинг бир гуруҳ санъат усталари, етакчи бадиий жамоалари томонидан қозоқ халқ қўшиқ ва термалари ижро этилди.

Жумладан, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Алишер Каримов, халқаро танловлар совриндорлари Рухия Байдукенова, Мади Сиздиков, “Гулдер”, “Турон” фольклор-этнографик ансамблларининг чиқишлари йиғилганларга манзур бўлди.