Самарқандда саккиз ойда 1750 та оилавий корхона ташкил этилди

Пандемия шароитига қарамасдан, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасига (КТЯДР) кўра, Самарқанд вилоятида 6276 та оилавий корхона рўйхатга олинди. Ҳозирда уларнинг 5977 таси, яъни 95,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

2020 йилнинг январь-август ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 1750 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўз навбатида, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 295 тага ёки 20,3 фоизга ошди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп ўсиш кўрсаткичлари савдо соҳасида 45,5 фоиз, саноатда 24 фоиз ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 15,2 фоизга ўсди.

Ушбу корхоналар салмоғи туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилинганда эса энг катта улуш Самарқанд шаҳрида 293 та (16,7 фоиз), Самарқанд туманида 255 та (14,6 фоиз), Паст Дарғом туманида 188 та (10,7 фоиз), Ургут туманида 160 та (9,1 фоиз) ҳамда Каттақўрғон туманида 136 тани (7,8 фоиз) ташкил қилмоқда.

Хуршид ҲУСАНОВ,

вилоят статистика бошқармаси бош мутахассиси.