Самарқандда сайёр судда 8 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Самарқанд вилоят судлари раислари 2019 йил 23 август куни Ургут ва Тойлоқ туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилинди.

Хусусан, Ургут тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулга 19 нафар фуқаро мурожаат қилди. Шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 11 та, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 та, туман ҳокимлиги ва давлат солиқ инспекцияси тааллуқли 2 та мурожаат рўйхатга олинди.

Мурожаат муаллифларининг 9 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 10 та мурожаатда кўтарилган масалалар жойида ижобий ҳал қилинди.

Тойлоқ тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабул жараёнида 20 нафар фуқаро мурожаат қилди. Шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 9 та, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 та, маъмурий судлар фаолиятига оид 2 та, иқтисодий судлар фоалиятига оид 2 та ҳам туман ҳокимлигига тааллуқли 1 та мурожаат рўйхатга олинган.

Мурожаат муаллифларининг 11 нафарига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 7 та мурожаатларда кўтарилган масалалар жойида ижобий ҳал қилинди.

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 8 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин, 12 нафар шахслар, шундан 1 нафар аёл тайинланган жазодан шартли озод қилинди.