Самарқандда ШҲТ Саммити ўтказилиши бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
- 20.09.2019 09:39
- 305
- Сиёсат
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Тадбир доирасида Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш ишларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 миллион АҚШ доллари кредит маблағлари жалб қилиниши;
- Мазкур пуллар Самарқанд шаҳрининг ички йўллари (кўчалари) ҳолатини яхшилаш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун сарфланиши;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар мақсадли сарфланишига вилоят ҳокимлиги масъул эканлиги белгиланди.
Теглар:
ШҲТ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё бўйлаб хайрли хабарлар
- Бугун, 10:56
- Хориж
Халқ оғзаки ижоди билимдони
- Бугун, 02:12
- Маданият
Дастурхонимиздаги ширинлик ортидаги аччиқ ҳақиқат
- 25/09, 16:26
- Жамият
Энергетика фидойиларига эҳтиром
- 25/09, 14:28
- Самарқанд