Самарқандда солиқ коэффицентлари тасдиқланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Самарқанд вилоятида 2023 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси (2022 йил 20 декабрдаги 19/10-120148-сон) ва вилоят молия бош бошқармасининг (2022 йил 22 декабрдаги 01/02-38-951-сон) хулосаларига асосланиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ саксонинчи сессияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1.Самарқанд вилояти туманларининг иқтисодий ривожланишига қараб 2023 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти (К.Хушбоқов), вилоят молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Иноғомов) мазкур қарорга асосан 2023 йилда юридик шахсларнинг мулк қийматига қўлланилаётган камайтирувчи коэффициентлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчиларга етказилишини таъминласин.

3.Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» (А.Анваров) ушбу қарорнинг «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарида расман эълон қилиниши ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ф.Абилов) зиммасига юклансин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 Кенгаш раиси                   Э.Турдимов

 2023 йил 30 январь

 *Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 2023 йил 30 январдаги VI-80-2-7-0-К/23-сон қарорига илова

 Самарқанд вилояти туманларининг иқтисодий ривожланишига қараб 2023 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Камайтирувчи коэффициент

(йирик солиқ тўловчилардан ташқари) 

Минимал миқдор

2023 йил учун (минг сўм)

1.

Оқдарё тумани 

0,65

650,0

2.

Булунғур тумани 

0,65

650,0

3.

Жомбой тумани 

0,70

700,0

4.

Иштихон тумани 

0,65

650,0

5.

Каттақўрғон тумани 

0,60

600,0

6.

Қўшработ тумани 

0,50

500,0

7.

Нарпай тумани 

0,60

600,0

8.

Пайариқ тумани  

0,60

600,0

9.

Паст Дарғом тумани 

0,70

700,0

10.

Пахтачи тумани 

0,50

500,0

11.

Самарқанд тумани 

0,75

750,0

12.

Нуробод тумани 

0,50

500,0

13.

Тойлоқ тумани 

0,70

700,0

14.

Ургут тумани 

0,60

600,0