Самарқандда спорт ва маданият хайрия тадбирлари ўтказилади

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Samarkand half marathon” лойиҳаси доирасида спорт ва маданият хайрия тадбирлари ўтказилади.

Айни пайтда вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ мазкур марафонга қизғин тайёргарлик ишлари бошланди.

Уч кунлик тадбирлар давомида тасвирий санъат асарларининг тактил (қўл билан ушлаб ҳис қилиш мумкин бўлган) кўргазмаси, шунингдек, “Beat Films” кинофестивали билан ҳамкорликда ҳужжатли кинофильмлар намойиши ўтказилади. Бундан ташқари, инклюзивлик мавзусига бағишланган бир қатор таълим тадбирлари ҳам бўлиб ўтади.