Самарқандда Тиббиёт университетига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 03.05.2023 16:08
- 237
- Жиноят ва жазо
У шунингдек, чет тилини билиш даражаси ҳақидаги C1 миллий сертификатини ҳам олиб бермоқчи бўлган. (Олган ҳам, берган ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги хабар қилинган).
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда фош қилинган. Унда фуқаро Ш.Ж. фуқаро М.Э.га танишлари ёрдамида Самарқанд давлат тиббиёт университетига ўқишга киритиб қўйиши ва C1 даражасидаги миллий сертификат олиб бериши эвазига 7200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
пора
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!