Самарқандда тўртта нотариуснинг фаолияти “аъло” баҳоланган

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 2-ярмида нотариусларнинг иш фаолияти сифати ушбу жараёнга учинчи шахслар аралашувини истисно этувчи автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳоланган.

Унга кўра, Самарқанд вилоятидаги тўртта, хусусан, Каттақўрғон туманидаги 1-нотариал идора нотариуси Шуҳрат Раҳимов, Ургут туманидаги 2-нотариал идора нотариуси Фурқатжон Хурсандов, Самарқанд туманидаги 1-нотариал идора нотариуси Эркинжон Ахтамов, Пайариқ туманидаги 1-нотариал идора нотариуси Алишер Таштемировларнинг фаолияти “аъло”, деб баҳоланган.

Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги 40 нафар нотариуслар фаолияти “яхши”, деб баҳоланган.

Айни пайтда вилоятдаги 3 нафар нотариуснинг фаолияти “қониқарсиз”, деб топилган.

Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти «аъло» деб топилган нотариусларни рағбатлантириб бориш ҳамда «талабга жавоб бермайди» деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш ва профилактик ишларни амалга ошириш тизими яратилди.