Самарқандда яна бир ноқонуний савдога чек қўйилди: автомашина ичидан катта миқдорда дори воситалари топилди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳрида олиб борган тезкор тадбирида “Юлдуз” кафеси ёнида жойлашган автомашиналар тураргоҳида турган Ю.Ф. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинани кўздан кечирди.
Автомашинадан йўловчи сифатида кетаётган Х.Ш.га тегишли бўлган жами 34 миллион 240 минг сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур дори воситалари гувоҳлар иштирокида қонунбузардан ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олиб қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, вилоят божхоначилари жорий йил бошидан бугунги кунга қадар 9 та ҳолатда 112 млн 287 минг сўм, жами 7385 дона дори воситаларини ноқонуний савдосини тўхтатиб қолишган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.