Самарқандда янги ўқув йилида 78.897 нафар бола 1-синфга қабул қилинади
- 25.08.2020 20:15
- 96
- Таълим
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоятда 1238 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, янги ўқув йилида 78.897 нафар бола 1-синфга қабул қилинади.
23 август ҳолатига кўра, уларнинг 93,6 фоизи, яъни 73.848 нафари қабул қилинган. Мазкур ўқув йилида вилоят умумтаълим мактабларида 741.513 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиши режалаштирилган.
Жорий йил вилоятимизда 1 та янги мактаб қад ростламоқда. 52 та умумтаълим мактабларида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бунёдкорлик ишларига инвестиция дастури асосида 128,2 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 65,0 миллиард сўм маблағ берилди.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабларимиз обод ва кўркам масканларга айланиб, мустаҳкам моддий-техника базасига эга бўлмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа