Самарқанддаги 4 та олий таълим муассасаси ўқитиш учун шартнома пулини ўзи белгилайдиган бўлди
“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган 35 та давлат олий таълим муассасалари тасдиқланди.
Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:
➖ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
➖ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
➖ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
➖ ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
➖ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
➖ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.
Рўйхатдан ўрин олган Самарқанддаги олий таълим муассасалари қуйидагилар:
Самарқанд давлат университети
Самарқанд давлат тиббиёт институти
Самарқанд давлат чет тиллар институти
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти