Самарқанддаги 886 та мактаб оптик толали интернетга уланмаган
Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган аппарат йиғилишида айтиб ўтилган.
Учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича туман ва шаҳарларда “Рақамли технологиялар” маркази очиш режалаштирилган.
Бугунги кунгача Каттақўрғон шаҳар, Тойлоқ ва Самарқанд туманларида “Рақамли технологиялар” марказлари ишга туширилган.
Паст Дарғом туманидаги марказ ишга тушириш учун тайёр. Ургут, Оқдарё туманларида мебель жиҳозлари ўрнатилмаган.
Қолган туман ва шаҳарларда ҳокимликлар томонидан “Рақамли технологиялар” маркази учун бўш турган бино ажратиш ёки янги бино қуриш бўйича бирон бир ишлар амалга оширилмаган.
Учинчи ташаббус доирасида шунингдек, вилоятдаги 1255 та умумий ўрта таълим мактабларида IT йўналишида 1934 та тўгарак ташкил этилган ва 42 минг 828 нафар ўқувчи жалб этилган.
Аммо вилоятдаги 886 та мактаб оптик толали интернет тармоғига уланмаган. Қизиқ, улардаги IT йўналишидаги тўгаракларда телефонда машғулот олиб бориладими?