Самарқанддаги олий таълим муассасаларига қанча абитуриент ҳужжат топширди?

Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун онлайн қабул орқали абитуриентлар ҳужжат топширмоқда.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими томонидан олинган маълумотларга асосан бугунги кунгача бўлган рақамлар қуйидагича:

Самарқанд давлат университетига – 14855 нафар;

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 1943 нафар;

Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 1851 нафар;

Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 3159 нафар;

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 1302 нафар;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 1611 нафар;

ТАТУ Самарқанд филиалига – 717 нафар;

“Ипак йўли” туризм халқаро университетига – 773 нафар;

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 165 нафар абитуриентлар ҳужжат топширган.

Шуни таъкидлаш керакки, Самарқанд давлат университети қабул учун ҳужжат топшираётган абитуриентлар сони бўйича республикада ҳам биринчи ўринда турибди.