Самарқанддаги оммавий юришда кимлар қатнашди?
Бугун тонгда Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғининг асосий кириш қисмидан боғ бўйлаб Мустақиллик кўчаси орқали 3000 метрга оммавий юриш марафони ўтказилди.
Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 1,5 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари ва спортчилар иштирок этди. Иштирокчилар марафонда қатнашиш билан бирга 1,5 соат давомида эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажарди.
- Бугунги оммавий юриш марафони ва бадантарбия машқларида, асосан, тиббиёт ходимлари ва спортчилар қатнашди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д. Жуманиёзов . - Эндиликда бу тадбир ҳафтанинг ҳар шанба куни оммавий тарзда ўтказилиши белгиланган. Шунинг учун кейинги машқларга барча корхона-ташкилотлар ходимларини таклиф қиламиз. Чунки соғлом танда - соғ ақл, дейди халқимиз. Танамиз соғлом бўлса, турмушимизда файз, ишимизда унум бўлади.
А.Исроилов.