Самарқандга учаётган самолёт фавқулодда Қозоғистонга қўнди
- 03.02.2022 15:12
- 303
- Ўзбекистон
“Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналиши бўйича AFL-2870 рейсини амалга ошираётган "Аэрофлот" самолёти Қозоғистонда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 февраль куни соат 10:56 да йўловчи - Ўзбекистон фуқаросининг юрак хасталиги туфайли тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлгани сабаб экипаж самолётни Қизилўрда аэропортига қўндиришга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.
Бортида 55 нафар йўловчиси бўлган самолёт эса соат 12:20 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 9 дақиқа аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 19 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 37 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа