Ўзбекистонга 500 минг дона Moderna вакцинаси олиб келинди
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 500 минг дона Moderna вакцинаси олиб келингани айтилди. Вакцинанинг маълум бир қисми Самарқанд вилоятига етказилади.
Матбуот анжуманида январь ойининг дастлабки кунларидан бошлаб вилоятда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ошаётгани хабар қилинганди.
Мутасаддиларга кўра, бугунги кунда коронавирус хасталиги билан чалинган беморларга тарқатиш учун вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси захирасида қарийб 1 миллиард сўмлик 49 турдаги дори воситалари ва 38 986 та “Covid-box” аптечкалар захираси мавжуд.