Самарқандлик пахтакорлар республикада биринчи бўлди
- 29.10.2022 12:38
- 219
- Ўзбекистон
Вилоятдаги кластер корхоналари ва фермерлар бу йил 72 951 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, 255,8 минг тоннадан ортиқ “оқ олтин” териб, республикамизда биринчилар қаторида кўзланган маррага етишди.
Терим ишларида 129 мингдан теримчи ва 30 дан ортиқ терим машиналари қатнашди. Мавсум давомида ҳар бир теримчи ўртача 52,5 килограмдан хомашё терган бўлса, йиғиштирилган ҳосилнинг 62 минг тоннадан ортиғи терим машиналари ёрдамида терилди.
Аҳамиятлиси, 2021 йилда вилоят бўйича гектаридан 32 центнердан ҳосилдорлик кузатилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич гектарига 34,6 центрнерга етди. Пахтачи, Пайариқ, Паст Дарғом туманларидаги биттадан кластер корхонасида ҳосилдорлик гектарига 50-55 центнерни ташкил этмоқда. Далаларда ҳосил ҳали борлиги ва терим ишлари давом этаётганини ҳисобга олсак, ҳосилдорлик янада ортиши мумкин.