Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик тадбиркор Умар билан боғлиқ жиноят иши апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда

Аввало, ишнинг моҳияти ҳақида. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг (судья Ж.Ғайбуллаев) 2020 йил 13 январдаги ҳукми билан судланувчи;

1. Раджабов Олим Хатамовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 11 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2. Раджабов Руслан Олимович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 8 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

3. Аблақулов Шавкат Ахрорқулович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

4. Адилов Миралам Иркинович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

5. Файзиев Файзулло Улмасович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 10.136.500 сўм жарима ва 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

6. Ким Олег Александрович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59 ва 61-моддаларига асосан 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

7. Тураева Санавар Таджимуратовна Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

8. Суванов Ойбек Мамаюсупович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 13 январдаги ҳукмига нисбатан судланувчилар Р.Раджабов, О.Ким ва М.Адиловлар томонидан апелляция тартибида шикоят ҳамда Самарқанд шаҳар прокурорининг ўринбосари У.Ҳакимов томонидан билдирилган апелляция протестига асосан жиноят иши вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриш учун 2020 йил 25 февраль кунига тайинланган.

Шу куни очиқ суд мажлисида судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ҳамда жабрланувчилар иштирокида вилоят суди раисининг ўринбосари Ў.Мамадалиев, ҳайъат судьялари Ж.Ботиров ва И.Хамидовлардан иборат таркибда судлов ҳайъати муҳокамаси бошланди.

Мазкур жиноят иши бўйича 330 нафар шахслар жабрланувчи деб топилганлиги сабабли уларда иш бўйича бирон бир тушунмовчиликлар юзага келган тақдирда вилоят судининг 66-234-28-13 рақамли хизмат телефони орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Кейинги судлов ҳайъати мажлиси 2020 йил 4 март куни соат 10:00 да  бўлиб ўтади.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди.