Самарқандлик тадбиркорлар ва бошқарув идоралари вакиллари уч кунлик сафарда Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Шу кунларда тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарида бўлиб турибди.
2023 йил 12-20 апрель кунларига мўлжалланган сафардан, шунингдек, электротехника, техника ва қурилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ ва самарали келишувларга эришиш ҳамда вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган.
Тадбиркорлар, шунингдек, бошқарув идораларининг мутасаддиларидан иборат делегация сафар якуни ҳақида 3 кун ичида ахборот бериши кўзда тутилган.