Самарқандлик тўрт нафар шифокор давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 ноябрдаги фармонига кўра, тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

         Мукофотланганлар қаторида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

  «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

         Абдуллаев Нурмамат - Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

         Расулова Саодат Чоршанбиевна – Ургут туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйи кичик тиббий ходими.

«Дўстлик» ордени билан

         Филиппова Марина Николаевна - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси.

 «Шуҳрат» медали билан

         Азизов Маматқул Қурбонович - Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори.

     Фидойи шифокорларимизни касб байрами ва юксак давлат мукофотлари билан табриклаймиз!