Самарқанднинг энг фаол ижтимоий ходимлари аниқланди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида “Энг фаол ижтимоий ходим” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 1000 нафарга яқин ижтимоий ходим икки йўналиш бўйича беш босқичда беллашди.

Танлов натижасига кўра, “Энг фаол ижтимоий ходим” йўналишида Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Сирожиддин Шаропов ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Оқдарё туманидан Нигорахон Насриддинова ҳамда Жомбой туманидан Зилола Неъматовага насиб этди.

“Энг фаол ижтимоий ходим ассистенти” йўналишида Самарқанд шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Заҳро Холтўраева биринчи ўринни эгаллади. Булунғур тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказидан Шаҳзода Исломова иккинчи, каттақўрғонлик Озода Зиятова учинчи бўлди.

Ғолиблар диплом, пул мукофоти билан тақдирланди ва танловнинг республика босқичида қатнашадиган бўлди.