Самарқанднинг илк газеталари - “Зарафшон” 110, “Самаркандский вестник” 105 ёшда
Эртага, 26 декабрь куни соат 11:00 да Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Зарафшон” газетаси биринчи сони чиққанининг 110, “Самаркандский вестник” газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир ўтказилади.
Унда бир асрдан ортиқ тарихга эга мазкур газеталарнинг салмоқли ўтмиши, таҳририятда ишлаган улуғ инсонлар, маърифатпарварлар, журналист ва ижодкорлар ҳамда нашрларнинг бугунги фаолияти ҳақида гап боради.
Шунингдек, тадбирда "Зарафшон" газетаси кутубхонасидан" туркумида нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилади.
Марҳамат, маърифий тадбирга келинг!
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биноси.