Самарқанднинг жажжи юлдузи

Шабнам Тошкентова 2009 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Санъатнинг фартопианино, дутор, хонандалик  ёналишлариида  таҳсил олиб келмоқда.

У Президентимизнинг “Беш муҳим ташаббус” дастури доирасида ўтказилган “Мусиқа ва санъат”, “Китобхонлик” танловлари, “Камалак юлдузлари”, “Ёшлар овози”, “Болалар ижодиёти” каби фестиваллар ғолиби ва совриндори бўлган. Шунингдек, математика ва информатика фанларидан ўтказилган олимпиадаларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

- Қизим жуда интилувчан ва санъатга кўпроқ меҳр қўйган, - дейди Шабнамнинг отаси Шаҳриёр Нормуродов. – Келажакда хонанда бўлмоқчи ва шу билан бирга, қўлида ҳунари бор - гуллар ясайди, бўш вақтида тил ўрганяпти, китоб муиолаа қилади, компьютер тўгарагига қатнашади. Яқинда “Зулфия” номидаги давлат мукофитига номзод сифатида қатнашиб, вилоят босқичига ҳам йўлланма олди. Рости, қизим ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришаётганидан фахрланаман ва фарзандимнинг келажаги учун барча шароитларни яратиб бераман.