СамАвто – 20 ёшда!
- 16.03.2019 09:25
- 196
- Иқтисодиёт
Бундан йигирма йил аввал, 1999 йил март ойида Самарқанд шаҳрида замонавий автобуслар ишлаб чиқарилиб, Самарқанд автомобиль заводининг тижорий фаолияти бошланган эди. Дастлабки йилдаёқ заводда 2 русумдаги автобус, 3 русумдаги юк ташиш автомобиллари тайёрлаш йўлга қўйилди.
2007 йилда заводда Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси шассиси асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошланди. Айни пайтда Самарқанд автомобиль заводида бир неча турдаги замонавий автобус, юк ва махсус атвомобиллар тайёрланмоқда. Энг муҳими, ўтган даврда самарқандлик автомобилсозлар ўз миллий маҳсулоти – LE60 паст шассили шаҳар автобусини яратиб, уни кенг кўламда ишлаб чиқармоқда.
Бугун Самарқанд автомобиль заводи ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан мазкур корхонада тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- 1 соат аввал
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Фарзандлар саломатлигини асраш биз учун муҳим
- 1 соат аввал
- Саломатлик
Қирғизистонлик журналистлар ҳайратини яширмади
- 1 соат аввал
- Самарқанд