Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДТИ профессор-ўқитувчилари Ургут тумани мактаблари ўқитувчилари учун маҳорат дарси ўтди

Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари Ургут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг таълим сифатини ўрганди.

Мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида институт раҳбарияти томонидан кимё, биология ва математика фанлари бўйича тўгараклар ташкил этилди. Тўгаракларга институтнинг тегишли кафедра мудирлари ва ўқитувчилари бириктирилди. Улар мактаб ўқувчиларини табиий фанлар бўйича билим салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Худди шундай тадбирлардан бири Ургут туманида бўлди. Институтнинг стоматология факультети декани ўринбосари С.Султонов ва факультетнинг иқтидорли талабалари Ургут туманидаги 22-, 94-, 152-сонли мактабларнинг 7-9-синф ўқувчилари иштирокида табиий фанлар ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ўтди. Унда Япония тажрибасида қўлланиб келаётган интерфаол ўқитиш орқали кимё ва биологиянинг янгича қирралари кўрсатиб берилди. Маҳорат дарслари ўқувчи, ўқитувчилари томонидан илиқ қабул қилинди ва келгусида бу каби дарсларнинг ўтказилиши бўйича келишиб олинди.

СамДТИ ахборот хизмати.