СамДТИ талабалари «Йил олийгоҳи - 2020» танлови ғолиби бўлди
Пандемия сабабли жорий қилинган карантин шароитида талабаларнинг билим олишга интилишини кучайтиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш жуда қўл келмоқда.
Жорий йилнинг 1-7 июль кунлари республикамиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Йил олийгоҳи - 2020» танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Олийгоҳлар жамоалари танловнинг финал босқичи - 7 турида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус йўналишлари (мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, спорт, китобхонлик), “Машҳур инсонни топинг”, “Ҳуқуқий саводхонлик” ва “Заковат” интеллектуал ўйини каби масалаларни қамраб олган савол-жавобларда телеграм канали орқали беллашди.
Якунда Самарқанд давлат тиббиёт институти жамоаси республикада фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Одилбек АҲМЕДОВ.