СамДУда Корея маданияти маркази очилди

Самарқанд давлат университетида Жанубий Корея элчихонаси ҳамда “Корея-Марказий Осиё дўстлик жамияти” ташаббуси билан Корея маданияти маркази очилди.

Ушбу марказда 35 нафар университет талабалари корейс тилини ўрганяпти. Талабаларга Жанубий Кореядан келган ўқитувлар дарс машғулотлари ўтяпти.

- Марказ фақат Самарқанд давлат университети талабалари учун корейс тилини бепул ўргатади, - дейди Самарқанддаги Корея маркази маслаҳатчиси Ё Инёунг. - Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб корейс тилини ўрганишни истовчилар учун пуллик ўқув курси ҳам йўлга қўйилади.

Мазкур марказ икки халқ вакиллари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаб, талабаларга корейс тили, маданияти ва тарихини ўргатади.

Гулсанам НУРИДДИНОВА.