"Сардоба" офати оқибатида қишлоқ хўжалигига қандай зарар етди ва қандай тезкор чоралар кўрилди?
- 13.06.2020 11:00
- 103
- Ўзбекистон
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Ходжаева бу тўғрисида батафсил маълумот берди:
➖ Талафотни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи жалб этилди;
➖ «Марказий тармоқ»да 3,8 километр — 3 та туманда 9,5 километр хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди;
➖ 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари қайта экилди;
➖ 1 656 га. майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;
➖ барча туманларда қўшимча 4 253 гектар майдонга чигит экилди;
➖ талафот кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21 %), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда;
➖ вилоятга 864 тонна ўғит ва 3,2 минг тонна фосфорли ўғит етказиб берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Бугун, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Бугун, 14:58
- Маданият