Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегациялари учрашуви. Сурияда террорчилар билан янги ҳукуматга бўйсунувчи келишув имзоланди. Шимолий денгизда янги экологик таҳдид

🔹 Бугун Саудия Арабистонида Украина ва Америка делегацияларининг учрашуви ўтказилмоқда. Америка делегациясига Давлат котиби Марко Рубио, Украина делегациясига эса президент девони раҳбари Андрий Ермак бошчилик қилмоқда. Владимир Зеленский ҳам Саудия Арабистонида, бироқ у музокараларда иштирок этмаслиги хабар қилинган. Музокаралар Американинг Киевга ҳарбий ёрдамини тиклаш учун "асос" бўлиши кутилмоқда.

🔹 Жастин Трюдо Канада бош вазири лавозимини тарк этди. Таажжублиси, кетаётиб Трюдо парламентдан ўзи билан стулни олишга қарор қилди. Ҳукмрон партиянинг янги раҳбари этиб Англия банкининг собиқ раҳбари Марк Карни сайланган.

🔹 Сурия ҳукумати ва YPG террор гуруҳи ўртасида Суриянинг янги ҳукуматига бўйсунувчи хавфсизлик кучларига қўшилиш бўйича келишув имзоланди. Ҳужжатда айтилишича, барча сурияликлар, диний ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, давлат муассасаларида вакиллик қилиш ва ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий жараёнларда иштирок этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🔹 Россияда доллар курси кескин пасайишда давом этмоқда ва аллақачон 85 рублга етди.

🔹 Президент Доналд Трампнинг АҚШ иқтисодининг таназзулга учраши эҳтимолини истисно этмаган баёноти АҚШ фонд бозорининг тушишига сабаб бўлди. Шунингдек, бозорни Трампнинг Канада ва Мексика товарларига тарифларни жорий этиш, Хитой учун ошириш қарори сабаб бўлган савдо уруши энг кўп ташвишга солмоқда.

🔹 Москва областига дронлар ҳужуми қурбонлари сони 3 нафарга етди. Сешанбага ўтар кечаси Россиянинг ҳудудлари катта дрон ҳужумига учради. Маълумотларга кўра, унда 300 дан ортиқ дрон иштирок этган.

🔹 Шимолий денгизда янги экологик таҳдид – денгизнинг Буюк Британия соҳилларида 15 контейнер натрий сияниди ортилган кема ва нефть танкери тўқнашиши одамлар ва ҳайвонлар учун хавф туғдирмоқда.

🔹 Қозоғистонда қор бўрони туфайли Остона аэропортида парвозлар кечиктирилмоқда. Қарағанда вилоятидаги магистрал йўлларда юзлаб автомобиль қор тирбандлигида қолган. Кучли қор бўрони ва кўринишнинг нолга тенглиги транспорт ҳаракатини фалаж қилган.

🔹 АҚШда USAID дастурларининг 83 фоизи расман бекор қилинган.

Г.Холдорова тайёрлади.