Сенатнинг 40-ялпи мажлиси 3 май куни ўтказилади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 3 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ва бошқа қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.