Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилади?

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
➖ “Таълим тўғрисида”ги;
➖ “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги;
➖ “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
➖ “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги;
➖ “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган.