Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шарқнинг буюк алломаларига “жон бағишлаган” рассомлар кўргазмаси бўлиб ўтади

27 март – Халқаро театр куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереясида “Отам ҳақида суҳбат” деб номланган расмлар кўргазмаси ўтказилади.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, республика Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилаётган кўргазмада Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таниқли театр рассоми, рангтасвир устаси ва сценография санъатида Ўзбекистоннинг биринчи миллий мусаввири, марҳум Даврон Сафоев ҳамда унинг издоши-фарзанди – театр рассом, архитектор ва дизайнер Баҳром Сафоевнинг асарлари намойиш этилади.

27 март, соат 14:00 да бошланадиган кўргазмадан ушбу икки рассомлик ижодий хазинасидан жой олган рангтасвир асосидаги буюк мутафаккир ва алломаларимиз портретлари,  тарихий расмлар ўрин олган.