Самарқандлик қурилиш соҳаси ходимлари Хитойдаги нуфузли кўргазмада иштирок этяпти

Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги қурилиш комплекси масъуллари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида анъанавий тарзда 133 бор ўтказилаётган "Kanton – 2023" Халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

Хитойнинг экспорт-импорт маҳсулотлари намойиш этиладиган ушбу кўргазма уч йиллик пандемия чекловларидан сўнг жорий йилда илк бор анъанавий тарзда ўтказилмоқда.
Хитойнинг энг қадимий кўргазмаларидан ҳисобланган ушбу ярмаркада жорий йилда 35 мингдан ортиқ хорижий кузатувчи иштирок этмоқда. Жорий йилги ушбу кўргазмада бевосита қатнашиш учун дунёнинг 200 дан ортиқ давлатидан иштирокчилар онлайн рўйхатдан ўтган.

Йилда икки бор ўтказиладиган ушбу ярмаркада вилоятимиз вакиллари қурилиш ҳамда бошқа соҳалардаги энг сўнгги ва замонавий технологиялар, илмий ишланмалар ва ускуналар билан танишдилар. Икки давлат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида режалар тузилди.