Шахмат: Самарқандда “Womenʼs Chess Championship” халқаро мусобақаси ўтказилади

Самарқанд шаҳрида умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат “Womenʼs Chess Championship” халқаро турнири ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
Ушбу мусобақада иштирок этиш талабномалари шу йилнинг 25 февралига қадар қабул қилинади. 8-19 март кунлари эса жаҳон шахматининг энг кучли хотин-қизлари беллашадиган турнир ўтказилади. Бу мусобақа нафақат шахмат ихлосмандлари, балки глобал спорт, билим ва тенгликни тарғиб қилувчи турнир сифатида ёдда қолади.
Айни кунларда Самарқанд шаҳрида мазкур турнирни ташкил этиш, унинг ҳар бир куни бетакрор кечиши борасида бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.