Шифокорлар ОИВ инфекциясидан дори-воситаларисиз халос бўлган биринчи инсон ҳақида маълум қилди

Мутахассислар ОИВ инфекциясидан ноёб тарзда даволаниш ҳолати ҳақида хабар берди. Бу ҳақда 27 август куни “Взгляд” газетаси маълум қилди.

Массачусетс технологиялар институти ва Гарвард институти тадқиқотчилари берган маълумотга кўра, 1992 йилда ОИВ ташхиси қўйилган аёл, эҳтимол ҳеч қандай даволанишларсиз инфекция устидан ғалаба қозонган. 66 ёшли Лорин Уилленберг вирусни мустақил йўқ қилишга қодир кам учрайдиган хусусиятга эга. Унинг организми инфекция билан табиий кураш олиб бора олади.

Беморнинг ўзи ҳеч қачон вирусга қарши даволанмаганини таъкидламоқда. Тақдим этилган маълумотларга кўра, шифокорлар йигирма йилдан буён бемор саломатлигини назорат қилиб келишган ва сўнгги тест таҳлиллари Уилленберг организмида ҳеч қандай ОИВ излари мавжуд эмаслигини кўрсатган.

Сўнгги технологиялар ёрдамида беморнинг 1,5 миллиард қон хужайралари текширилганда вируснинг кичик заррачалари аниқланди. Бироқ шифокорларнинг сўзларига кўра, Уилленбергнинг иммун тизими уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилган.

Бугунги кунга қадар ОИВ инфекциясидан икки нафар тузалиш ҳолати қайд этилган. Булар америкалик Тимоти Рэе Брауне ва Адам Кастильехо. уларнинг иккиси ҳам тиббий муолажалар ёрдамида шифо топишган.