Швецияда шифокорлар ишдан бўшамоқда

Соғлиқни сақлаш ходимлари уюшмаси раҳбари Синева Рибейронинг айтишича, Швецияда жуда кўп шифокорлар асосан толиқиш ва силла қуриши туфайли ишдан кетиши оқибатида шифокорлар етишмаслиги келиб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, яқин орада мамлакат касалхоналарида нафақат ўрин-жой, балки беморни парвариш қиладиган ходим етишмаслиги муаммоси ҳам авж олади. Айни пайтда баҳорги коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқини даврига нисбатан шифокорлар янада камайди. Ваҳоланки, Стокгольмда интенсив терапия палаталарининг 99 фоизи аллақачон банд.

Мамлакатда фаолият юритаётган медицина ходимлари орасида ҳолдан тойиш, дармонсизланиш ҳолати, шунингдек, коронавирус инфекциясига чалинганлар ҳам бор. «Ўта толиққан ҳолда, иш жойини тарк этмай, ҳаловат билмай ишлаш хатоликларга олиб келиши, шубҳасиз. Бундай хато бемор ўлимига сабаб бўлиши мумкин», дейди Синева Рибейро.

Швециянинг пандемия шароитида банк тизимида пул етишмовчилигини тан олган молия органлари коронавирус карантини жорий этишдан бош тортганлигини хабар қилди ноябрь ойида Bloomberg агентлиги. Бинобарин, ялпи ички маҳсулот ўсиши кўрсаткичлари тушаётгани нафақат Швецияда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайта кўриб чиқилади.

Швеция коронавирус сабабли қаттиқ чекловлар қўймаган камсонли давлат (Европа Иттифоқида ягона)лардан бири ҳисобланади. Мамлакат ҳукумати аҳоли ўртасида жамоавий иммунитетни шакллантириш ва иқтисодиётга зарар етказилишига йўл қўймаслик ҳаракатида.