Си Цзинпин: Хитойни қул қилмоқчи бўлган ҳар бир кишининг "боши ёрилади" (3-мақола)
Хитойликлар ҳеч қачон бошқа халқларга зулм қилмаган ва бундай қилмайди ҳам. Бироқ Хитойни қул қилишга уринган ҳар бир кишининг “боши ёрилади”, деди 6 январь куни Пекиндаги Тянанмен майдонида Хитой Коммунистик партияси ташкил топганининг 100 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Хитой Халқ Республикаси раиси, КП Марказий Қўмитаси Бош котиби Си Цзинпин.
"Хитой халқи адолатни ҳимоя қиладиган, таҳдид ва зўравонликдан қўрқмайдиган, миллий ғурур ва ўзига ишонч туйғуси кучли халқдир. Хитой халқи ҳеч қачон бошқа халқларни эзмаган, зулм қилмаган ва қулга айлантирмаган, бу ўтмишда бўлмаган, ҳозир йўқ ва келажакда ҳам бўлмайди”, деди Си Цзинпин.
Унинг таъкидлашича, “шу билан бирга, Хитой халқи ҳеч қачон ташқи кучлар зулм қилишига, эзиш ёки қул қилишига йўл қўймайди. Буни хоҳлайдиганлар албатта, бошларини 1,4 миллиард хитойлик эт ва қонидан яралган буюк пўлат деворига уради!"
Си Цзинпин мамлакатни хоҳ иқтисод, хоҳ сиёсат, хоҳ технология соҳасида бўлсин, “инсоният тақдирининг муштарак ҳамжамияти”да жаҳон етакчилигига тайёрланаётганини тушуниш қийин эмас. Ва, бунда муваффақиятга эришадими-йўқми камроқ ташқи омилларга, кўпроқ раҳбарият ички муаммоларни қандай енгишига боғлиқ.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.