Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Соғлом турмуш тарзи - қандли диабетга учрамасликнинг асосий йўли

Ноябрь – қандли диабетга қарши кураш ойлиги доирасида Республика ихтисослашган эндокринология амалий тиббий маркази вилоят филиали ходимлари аҳолиси ўртасида кенг кўламли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Жумладан, филиал ходимлари Ургут туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ҳамкорликда Алишер Навоий ва Ғўс оилавий поликлиникаларида 289 нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 

Шунингдек, мобиль тиббий лаборатория ёрдамида қон таркибидаги қанд, гликирланган гемоглобин, қалқонсимон без гормонлари миқдори тез ва осон аниқлаб олинди. Кўрикларда қандли диабети бўлган 15 нафар бемор аниқланиб, диспансер назоратига олинди. Уларга тажрибали мутахассислар томонидан керакли тиббий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш қандли диабетга учрамасликнинг асосий йўли экани айтилди.

Бундай чуқурлаштирилган тиббий кўриклар вилоятнинг барча туманларида ташкил этилмоқда.