Солиқ қўмитаси иш берувчиларга ойликлар миқдорини ошириш тавсия этди

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистондаги барча иш берувчиларга ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия қилиб чиқди. Бу ҳақда қўмитанинг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди“ дейилади қўмита баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, иш ҳақидан ушлаб қолинадиган солиқлар миқдори 12 фоизни ташкил қилади.

Манба:Xs.uz