Сомали пойтахтида портлашлар рўй берди

Иккита кучли портлаш пойтахт марказида, давлат идораларидан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган.

Расмийлар ўнлаб қурбонлар - кўча ва жамоат транспорти йўловчилари ҳақида хабар беришмоқда.

Иккинчи портлаш биринчи портлашдан бир мунча вақт ўтиб, қутқарувчилар фожиа содир бўлган жойга етиб борганида янгради. Тахминларга кўра, иккала портловчи қурилма ҳам бомба ўрнатилган автомобилларда бўлган.

Ҳужум айнан Сомали ҳукумати ҳужум ортида тургани тахмин қилинаётган “Аш-Шабоб” экстремистик жангариларига қарши кенг кўламли операцияни муҳокама қилаётган кунда содир бўлган.

Беш йил олдин, худди шу чорраҳада “Аш-Шабоб” гуруҳи томони уюштирган юк машинаси портлаши 500 дан ортиқ одам ҳаётига зомин бўлган эди.