Қрим кўпригига ҳужум ҳақида асосий маълумотлар
🔹 Қрим раҳбари Аксёнов ҳаракат умуман тўхтаган 145-таянч ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган.
🔹 Россия миллий антитеррор комитети ҳодисани теракт деб баҳолади: Украинанинг иккита сув усти учувчисиз аппаратлари кўприкка зарба берган.
🔹 Икки киши: эр-хотин ҳалок бўлган, қизи ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
🔹 "Крым-24" телеканали тасвирига кўра, кўприкнинг бир қисми чўккан, таянчлар бузилмаган. Темир йўл ҳужумдан шикастланмаган.
🔹 Ҳолат юзасидан “Террорчилик ҳаракати” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси "Украина махсус хизматлари ва қуролли тузилмалари" орасидан ташкилотчи ва ижрочиларни қидирмоқда.
🔹 Украина хавфсизлик хизмати Қрим кўпригига ҳужум уюштирилганини тан олди, Рада эса ҳужумга алоқадорларни давлат мукофотларига тавсия қилмоқчи.
🔹 Кўприкда темир йўл ҳаракати аллақачон йўлга қўйилган, автойўллар ишга тушмаган. Ҳайдовчиларга янги ҳудудлар орқали айланма йўлдан юриш тавсия этилмоқда. Паром хизмати ишламоқда.
🔹 Бу Қрим кўпригига иккинчи ҳужум: ўтган йилнинг октябрь ойида Украина махсус хизматлари кўприкда портлаш уюштирган, унинг икки поғонаси қулаган ва тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди.