Сўровнома натижалари: 86 фоиз иштирокчилар таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларни қабул қилишга тайёр эмас деб баҳоламоқда

Кеча, ҳаво ҳарорати кескин пасайганининг илк кунида каналимизда бу бўйича сўровнома ўтказилди. “Таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчилари учун сўров: Сиз ишлайдиган таълим муассасаси талабалар ва ўқувчиларни қабул қилишга тайёрми?” саволи билан ўтказилган сўровномада 2300 дан зиёд обуначилар ўз муносабатини билдирган.

Қатнашчиларнинг 86 фоизи юқоридаги саволга “Йўқ, биноларни иситиш муаммо бўлмоқда” деган жавобда тўхталди. Фақат 14 фоиз иштирокчилар “Ҳа” деган жавобни белгилаган.

Бундан ташқари, изоҳлар остида ўнлаб обуначилар ўз фикр мулоҳазаларини қолдирган. Баъзилар чекка туманлардаги таълим муассасаларидаги иситиш муаммосини ёзиб қолдирган бўлса, айрим фойдаланувчилар ҳатто олийгоҳда ҳам шу муаммо борлигини маълум қилган.