Сўровнома натижалари: Фақат 17 фоиз иштирокчилар ёмғирли кунларда ҳам электр муаммоси бўлмаганини билдирди

Ўтган ҳафтада ҳаво ҳароратининг пасайиши ва кетма-кет ёмғирлардан сўнг электр таъминотида юзага келаётган узилишлар борасида мурожаатлар сезиларли ошди.
Маълум бўлдики, узилишлар асосан электр тармоқларидаги эскирган симлар ва симёғочлар ҳамда зўриқаётган трансформаторлар ҳисобидан келиб чиқмоқда.
Телеграм каналимизда “Ёмғирли кунлар бошлангач, сиз яшайдиган ҳудудда электр таъминотида узилишлар бўлдими?” саволи билан сўровнома ўтказгандик.
Юқорида айтилганидек, иштирокчиларнинг 17 фоизи ёмғирли кунларда ҳам электр таъминотида муаммо бўлмаганини маълум қилган бўлса, 11 фоиз респондентлар деярли электрсиз қолишганини айтган.
Шунингдек, 36 фоиз иштирокчилар ёмғирли кунларда бир-икки марта электр узилиши кузатилганини айтган бўлса, яна 36 фоиз иштирокчи электр таъминотида ҳар куни узилишлар бўлаётганини қайд этган.