Совринли викторина: ҳам билим, ҳам соврин олинг
2023 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан референдум ўтказилади.
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, www.Zarnews.uz веб-сайти ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда аҳоли ва ёшларнинг Референдумга оид тушунчаларини кенгайтириш, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида совринли викторина ташкил этмоқда.
Викторина бугун, 6 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб ҳар куни ўтказилади. Унда 18 ёшдан катта бўлган барча телеграм мессенжери фойдаланувчилари иштирок этиши мумкин.
Лойиҳада иштирок этиш учун ушбу линк орқали телеграм мессенжеридаги "YAXSHI XABAR" каналининг шу номдаги гуруҳига ўтиш сўралади.
Викторина 15 та савол ва уларга жавоб вариантидан иборат қилиб тузилади. Ҳар бир савол учун 30 секунддан 1 дақиқа оралиғида вақт берилади.
Ғолиблар викторина якуни билан автоматлашган ҳолда аниқланади.
Викторина ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Совринларни викторина якунлангандан сўнг бир ой мобайнида Самарқанд шаҳар, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй манзилидан олиб кетиш керак.
Викторинада фаол иштирок этинг!
ЭСЛАТМА: викторина ўтказиш вақти ва шартлари кўпсонли юртдошларимизнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда ўзгартирилиши ҳам мумкин.
Викторинада иштирок этадиган телеграм фойдаланувчиларидан аккаунтларига ўз исм-фамилиялари билан иштирок этишларини сўраймиз.